Мусиала, Беллингем ва бошқалар! Евроларда ҳаракат қилган энг ёш футболчилар
“Евро-2024” яқинлашмоқда. Терма жамоалар қайдномаларини чиқармоқда. Агар Ламин Ямал турнирда иштирок этса, у бутун Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш футболчига айланади. Келинг, тарихий воқеадан олдин ҳозирги рекордчиларни эсга оламиз:
5. Жамал Мусиала (Германия; 18 ёш, 117 кун)
Мусиала Англия ёшлар терма жамоасида тўп тепган, аммо кейинчалик ўзи туғилган Германия терма жамоасида ўйнашга қарор қилган. “Бавария”нинг ёш иқтидори Германия терма жамоаси сафида 2021 йилнинг март ойида Исландияга қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинида дебют қилганди. Шундан сўнг у "Евро" турнири учун таркибдаги ўрнини маҳкамлаб қўйди. Унинг Германия терма жамоаси билан "Евро"даги дебюти Венгрияга қарши учрашувда бўлган.
4. Энцо Шифо (Бельгия; 18 ёш, 115 кун)
Белгия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Энцо Шифо терма жамоа сафидаги дебютини “Евро-1984”дан олдин ўтказилган Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган ва шу йилги мусобақа учун таркибга киритилган. Футболчи турнирда "Югославия" терма жамоаси устидан қозонилган ғалабада катта ҳисса қўшган.
3. Йетро Виллемс (Нидерландия; 18 ёш, 71 кун)
"Ньюкасл"нинг собиқ қанот ҳимоячиси Йетро Виллемсга терма жамоа томонидан катта умид билдирилган. Нидерландия терма жамоаси футболчига "Евро-2012" учун чақирув жўнатган. Ёш футболчи турнирда гуруҳ ўйинларининг барчасида асосий таркибда майдонга тушган. Афсуски, Нидерландия плей-оффга чиқа олмади.
2. Жуд Беллингем (Англия; 17 ёш, 349 кун)
“Евро-2020” мусобақаси учун Англия терма жамоаси "Боруссия Дортмунд" клубидан 17 ёшлик яримҳимоячи Жуд Беллингемни ҳам таркибга жалб қилган. Турнирда футболчи 3 маротаба захирадан майдонга тушган, Англия терма жамоаси эса финалгача етиб бора олган.
1. Каспер Козловски (Польша; 17 ёш, 246 ёш)
Польшалик марказий яримҳимоячи ҳозирги кунгача Евро мусобақасида майдонга тушган энг ёш футболчи номини сақлаб келмоқда. У бу мақомга “Евро-2020”мусобақасида гуруҳ босқичидаги Испания ва Швеция терма жамоаларига қарши ўйинлари орқали эришган.
Фикрлар