Мусиала: "Францияни ҳар доим асосий фаворит деб ҳисоблайман"
"Бавария" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала бўлажак Европа чемпионатининг асосий фаворитлари номини айтди.
"Францияни ҳар доим асосий фаворит деб ҳисоблайман. Ундан кейинги ўринда эса жуда кўп сифатли футболчиларга эга Англия ва албатта Испания. Уларда ажойиб футболчилар бор. Турнирни томоша қилиш қизиқарли бўлади. Бу ҳар бир мамлакат учун ажойиб имконият бўлади", деди Мусиала "Marca" нашрига берган интерьвюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Немислар Венгрия, Швейцария ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.
Фикрлар