Мусса Дембеле қишда бошқа клубга ўтиш ўтмаслигига ойдинлик киритди

"Лион"нинг франциялик ҳужумчиси Мусса Дембеле қишги трансфер ойнаси вақтида клубини алмаштириш нияти йўқлигини айтиб ўтди.

"Мен "Лион" футболчисиман ва мавсум сўнггигача бу ўзагаради деб ўйламайман.

Мен ҳақимда турли гап-сўзлар кўпаймоқда, аммо буларга эътибор бермасдан, майдондаги ҳаракатларим ҳақида ўйлаяпман", - дейди Дембеле.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Дембеле учун МЮ ва "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!