"Сити" мутасаддилари "Челси" футболчисига мурожаат қилди
«Манчестер Сити» жамоаси таркибда эҳтимолий ўзгаришлар устида иш олиб бормоқда. Клубдан Савионинг кетиши мумкинлиги сабаб, «шаҳарликлар» ёзги трансфер ойнасини фаол ўргана бошлади. Янги вингер зарурати туғилгани айтилмоқда ва шу боис клуб диққат марказига «Челси» футболчиси Педру Нету тушган.
Футбол оламида ишончли манба сифатида танилган журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда ёзишича, «Манчестер Сити» аллақачон Педру Нету вакиллари билан бевосита алоқа ўрнатган. Португалиялик футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки музокаралар бошлаб юборилган.
Педру Нету «Челси» таркибида ҳозиргача 103та расмий ўйинда майдонга тушган. У шу вақт ичида 14та гол урган ва 27та голли узатма амалга оширган.
Маълумот учун, 26 ёшли Нету яқинда «Челси» ихтиёрига қайтди ва жамоа билан машғулотларни тиклади.

Фикрлар