Мутлақ жаҳон чемпиони - Александр Усик қайси жамоага мухлислик қилади?

Оғир вазнда WBA, WBC, WBO ва IBO чемпиони украиналик боксчи Александр Усик севимли футбол клуби ҳақида гапирди.

“Ёшлигимда доим “Манчестер Юнайтед”ни қўллаб-қувватлаганман. Мен Гарри Невилл ва Дэвид Бекхэмнинг мухлиси эдим. Ўшанда бу жамоага қарши ўйнаш қийин эди. Аммо менинг севимли футболчиларим ҳақида гапирадиган бўлсак, улар, эҳтимол, Андрей Шевченко, Златан Ибрагимович ва ўша сўйлоқ тишли Роналдо бўлган. Шубҳасиз, Месси ва Роналду ҳам мен учун катта футболчилар.

Мен ҳар доим футболчи бўлишни хоҳлаганман ва менга “Полесье” клуби билан машғулотлар ўтказиш ёқади. Бу менга бироз дам олиш ва боксдан узоқлашиш имкониятини беради. Май ойида Тайсон Фьюри устидан қозонилган ғалабадан сўнг, одатдагидек байрам ўтказмадим. Мен оилам билан тинчгина овқатландим ва вақтимни футбол ўйнаб ўтказдим – мутлақ чемпион бўлганим ҳақида хаёлимга ҳам келтирмадим”, — дея Усикнинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.

Эслатиб ўтамиз, украиналик боксчининг Тайсон Фьюри билан реванш жанги 21 декабрга белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!