Мутлақ жаҳон чемпиони Девин Ҳейни ва Жорж Камбосос ўртасидаги реванш жанги санаси ва манзили маълум бўлди

  • 23 август, 2022, 11:21
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) мутлақ жаҳон чемпиони америкалик Девин Ҳейни (28-0, 15КО) ва австралиялик собиқ жаҳон чемпиони Жорж Камбосос (20-1, 15КО) яна бир бор ўзаро куч синашади. Улар ўртасидаги реванш жанги 15 октябрь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган "Rod Laver Arena"да бўлиб ўтади ва ESPN канали орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар улар 5 июнь куни ўзаро жанг ўтказган ва унда Ҳейни очколар ҳисобида ғалаба қозониб Камбососга тегишли бўлган WBA, IBF, WBО камарларини тортиб олган ҳолда, ўзининг WBC камари билан биргаликда мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!