Мухлис минбари: Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасидаги вазият қандай?

Бугундан бошлаб, сайтимизда ўқувчиларимиз учун "мухлислар минбари" саҳифасини ташкил этдик. Бутун жаҳон ва Ўзбекистон спорт оламида бўлаётган воқейликларга бўлган муносабатингиз, фикр ва мулоҳазаларингизни билдириш имкониятига эгасиз. Сиз юборган материаллар хеч қандай ўзгаришсиз тақдим этилади.

Ғайрат Раҳимов (Андижон, Асака) – Uz avto motors ходими

Яккакураш спорт турлари орасида боксни биринчи рақамли десам асло муболаға бўлмаса керак. Айниқса, супер оғир вазн тоифасидаги жанглар шубҳасиз барчанинг нигоҳида... Чунки бу вазн иштирокчилари жусса томонидан энг мукаммал спортчилардир. Қолаверса, бу вазндан етишиб чиққан шундай афсоналар бор-ки, айнан ўшалар боксни жозибадорлигини бутун дунёга намойиш этишган.

Жумладан, Мухаммад Aли, Майк Тайсон, Леннокс Льюис, ака-ука Кличколар ва хоказо... Бугунги кунга келиб эса бу вазнда 3 нафар боксчи борки улар бошқалардан бир бош устунлик қилишмоқда. Айнан уларнинг орасидан энг кучлиси ким эканлиги хозирча мавҳум. Бири кутилмаган мағлубият аламини тотиб кўрди. Бири зарбасига ҳаддан зиёд ишониб кўплаб зарбалар ўтказиб юбормоқда. Яна бири эса боксдан вақт ажратиб рестлинг жангларида қатнашишга хам улгурди. Шундай бўлсада бу йигитларни тўхтатишга қодир баҳодирлар бу вазнда хозирча кўринмаяпти.

Шундай экан, уччала боксчини хисоб-китоби барча учун қизиқ. Улардан иккитаси 2020 йил бошида бизга даҳшатли тўқнашувни иккинчи қисмини намойиш этишга ваъда беришган. Катта эҳтимол билан келгуси йилнинг 22 февраль куни улардан бири бу кучли учликни тарк этади. Воқеалар ривожи ўзгариб кетмаса 2020 йил охирида бу вазннинг энг чўққисида биттасини кўришимиз аниқ. Бу чўққида ким бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз Жошуа, Уайлдер ёки Фьюри...?

photo_2019-12-23_16-49-27

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)