Мухлислар Флорентино Пересга илтимос қилишди

"Реал" президенти Флорентино Пересдан жамоа собиқ юлдузи Криштиану Роналду билан шартнома имзолашни сўрашди. 

"AS" нашри берган хабарга кўра, испан гранди мавсумолди тайёргарликда иштирок этиш учун Мадридга етиб борган. 

Мухлислар УЕФА Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни сўраб, ҳайқиришди. Бундан ташқари, бир мухлис Роналдуни қайтаришни сўраган. 

"Уни "Атлетико"га ўтиб кетишига йўл қўйманг", - деди "қаймоқранглилар" ишқибози. Перес бу гапга ҳеч қандай реакция билдирмади, аммо қолган мухлислар ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!