Мухлислар нафратланадиган футболчилар (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Баъзида футболчилар бошқа жамоага мухлислик қилишларини ОАВ орқали билдириб қўйишади. Баъзи ҳолатларда улар бошқа жамоага ўтишга мойиллик билдирашади.

Оқибатда футболчи ва жамоа мухлислари ўртасида турли можаролар бошланади. Шундай футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Неймар ПСЖ мухлисларига қарши.

Парижликлар классик услубдаги “Пул кармони” бўлса ҳам, жамоа мухлислари кечаги эмас. Неймар, унинг отаси, Месси, Бартомеу ва ҳатто, ПСЖ “босс”лари ҳам футболчини “Барселона”да ўйнаш истаги борлигини тасдиқлашганидан сўнг, конфликт сабаби равшанлашди. Мухлислар аввалига, жамоа ўйинларига бойкот эълон қилишмоқчи бўлди, кейин бутун жамоани айблаш нотўғри эканлини тушуниб, ҳужумчига ултиматум қўйишди – кечирим сўраш ва бор кучи билан ўйнаш. Неймар эса бу сўзларга эътибор қилгани йўқ. У Мессининг жамоасига ўта олмаганидан афсусда. Ва у ўзи истагандек ўйнашда давом этади.

Икарди “Интер” тиффозиларига қарши.

Мауро билан ким конфликтга боргани аниқмас, аммо яна бир маротаба клуб ва футболчи ўртасида келишмовчилик юзага келяпти, яна Ванда Нара исми тилга олинмоқда. Аргентиналик хоним жанжалли вазиятлар марказида бўлишни ёқтиради. Ванда Нара 2016-йил Икарди 23 ёш пайтида автобиография ёзишига туртки бўлади. Натижада, мухлислар биографияни ўқишади ва Маурони ўйлаб топилган фактлар ёзганликда айблашади. Бир йил ўтиб трибунадаги мухлислар билан келишмовчиликлар юзага келади. Ўтган йили эса Ванда Брозович билан ишқий муносабатда деган миш-мишлар тарқалди. Марсело ва Мауро келишмай қолишди. Сал ўтиб Перишич эса дўсти учун қасос олади. Эхх, яна миш-мишлар марказида Ванда!

Бистров “Зенит”чиларга қарши.

Биринчидан, Бистровнинг ўйламасдан гапирадиган одати бор, “Спартак”ка ўтганидан сўнг “Зенит” мухлисларига қарши провакация қилиш учун сабаб топилди. Иккинчидан, мухлислар ҳам агрессив кайфиятда эдилар. Шунинг учун хавбекнинг Санкт-Петербургга келганини эшитган мухлислар уни ҳатто, магазинга киришига йўл қўймадилар. “У одам эдими?” деб ёзилганди Бистров Голлум сифатида тасвирланган баннерда Деярли бир йиллик келишмовчиликлардан сўнг, 2010-йил мухлислар ва Владимир сулҳ тузишганини эълон қилишди.

Бэйл “Реал” мухлисларига қарши.

Элъ-Класико вақтида ҳуштакбозлик қилишди, тармоқларда куракда турмайдиган сўзлар ёзишди, машинага ҳужум уюштиришди, бутун ёз мобайнида Бэйлни таркибдан чиқариб ташлашга уринган Зиданни қўллаб-қувватлашди. Бунча воқеалардан сўнг, Гаретни худди эртак қаҳамонларидек тасаввур қилса бўларди.  Бу ерда футболчининг ҳам айби бор. “Реал”дагиларнинг ўзлари газеталарга айтишган, Гарет фақатгина мухлислар билан эмас, балки, жамоадошлари билан ҳам конфликтга борган. Испанияда айтишадики, футболчи ҳар доим ҳам жароҳат сабаб ўйнашдан бош тортмаган, шифокорларнинг унинг қарашларини ҳам ҳурмат қилишган. Агентнинг ғалати изоҳлари, яна голф ҳам микрожароҳатлар сабабчиси бўлиши мумкин. Баъзида эса мухлислар ҳам жудаям қаттиқ позицияга ўтиб олишади. Бэйл ҳам индамай қўймайди.

Глушаков “Спартак” фанатларига қарши

Трибунада жамоа сардори сабаб бўш ўриндиқлар бор эди. Денис версиясида мухлисларнинг кечикиб келиши, умуман кемаслиги Глушаковнинг ўзини тушиши билан боғлиқ эканлигини бу реаксиялардан ма’лум бўлди, раҳбариятга. Денис ҳеч қачон ёмон ўйинларида ўзини айдор ҳис этмаган, доимо атрофдагиларнинг негатив та’сири сабаб деб билган. “Спартак” мухлислари раҳбариятдан олдин футболчини “тишлаб олишди”. Кейинги сафар эса таслим бўлишди.

Садаев ва Кадиев “Бейтар” утрасларига қарши.

Бу ерда ҳаммаси аянчли бўлган. Ирқчи ва шовинистлар жуда осон ғолиб бўлишган, улар ҳатто, ўз позициясини яширишмаган ҳам. Уларни, икки мусулмонни жамоасида ислом динига эътиқод қилувчилар бўлмаган Исроил клубига ижарага берган генийни кўрсатинг. Ҳамма учун тушунарли эди Садаев ва Кадиев нима учун “Бейтар”да эканлиги. Мухлислар кейинчалик жамоа аксияларини Россия ва Қозоғистон бизнесменларига сотгани учун клуб хўжайинининг уйига ҳужум уюштиришади. Натижада харидорлар бу ғоядан воз кечишади. Бу орада Садаев ва Кадиевлар азият чекишга улгуришади. Россиядан келган янги футболчиларни қўллаб-қувватлагани учун янги футболчиларга қўшиб маҳаллий футболчиларни ҳам тошбўрон қилишади. Кейинчалик безорилик қилган ўша бир гуруҳ мухлисларни қўлга олишди ва уларга жиддий айблов – клуб базасини ёқишга уринганлик айбини қўйишди.

Широков “Зенит” мухлисларига қарши.

Классик жанр. Роман бир қанча ҳақоратомуз сўзларни билади ва “Зенит” мухлислари эса ўзиники бўлганлар ичидан бегоналарни қидиришни ёқтиришади. Широков уларни ҳақорат қилиши мумкин, мухлислар эса унга “Зенит”да кўп йиллар ўйнаганини, пул ва совринлар ютиб олганини, шундай бўлса-да ССКА мухлиси бўлиб қолганини эслатишлари мумкин. Аслини олганда мухлислар ҳам худди Романни ўзига ўхшаб агрессив муносабат билдиришга ҳаракат қилишарди. Шунга қарамасдан тан олиш керакки, шунчалик сурбет бўлишига қарамасдан хавбек футболни жуда яхши ўйнарди. Аммо трибунадагилар футболчи ортиқча гап гапирмаслигини  хоҳлашаи, лекин Роман гапираверишда давом этди.

Футболчиларга омманинг фикри таъсир қиладими?

Неймар ПСЖ мухлислари фикри унга қизиқ эмаслигини эълон қила олмайди.  Ўзи умуман олганда улар Неймар учун ким? Футболчи Франсияда қолишидан жудаям афсусланди, аммо трансфер ишларида отаси қатнашгани учун ҳам ҳеч кимни айблолмайди. Шунинг учун Америка очмаймиз бу мавзудан.

Беш йил олдин Британия газетаси бир футбол юлдузи билан интервю уюштирган, лекин исмини сир сақлашган. Ва мана шу йигит –Руни, Фердинанд, Лэмпард ва Жеррард даражасидаги футболчи футболчилар учун мухлислар фикрини умуман қизиғи йўқлигини айтган.

Одатда футболчилар фақатгина ўзлари футболни тушунамиз деб ҳисоблашади. Спортчиларнинг кўпгина қисми – эгоист. Уларни катта пуллар бузади. Шунинг учун иккала томоннинг тарихи ҳам ўзига яраша. Футболчилар ҳам фаришта эмас.

Бу рўйхатда айбдор бўлмаган томонлар жуда кам. Яқин тарихга назар солайлик, Неймар парижлик мухлислар орзуси бўлган ЧЛ кубогини олиб келмасдан туриб “Барселона” ҳақида орзу қилди ва клубга нисбатан содиқлигини кўрсатмади.

Баъзида қўллаб-қувватлашларни қадрига етмаган футболчилар машмашаларни бошлашади. Улар ўз эголарини бошқара олишмайди. Неймар ҳаддидан ошди, шунда ҳам мухлислар юмшоқроқ бўлишди. Агарда бошқа жамоаларда клубга нисбатан содиқлик кўрсатилмаса, мухлислар томонидан ёмон оқибатлар келтириб чиқарилиши мумкин эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!