Мухлислар сенсация гувоҳи бўлди

 
Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида мукофот жамғармаси бир миллион доллар бўлган халқаро турнирда биринчи сенсация қайд этилди.
 
Нуфузли мусобақага ташкилотчилар томонидан махсус таклифнома - "wild card" орқали қўшилган австралиялик Жордан Томпсон бош совринга асосий даъвогарлардан ҳисобланган Давид Феррерни мусобақадан сиқариб юборди.
 
 
Мезбон теннисчи биринчи сетда испаниялик рақибига 4:6 ҳисобида ютқазган бўлса-да, қолганларида 7:5, 7:5 ҳисобида устун келди ва кейинги босқичга чиқди.
 
Ҳозиргача ўтказилган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
 
Кей Нисикори (Япония, 3) — Жаред Доналдсон (АҚШ, Q) 4:6 6:4 6:3
 
Кайл Эдмунд (Буюк Британия) — Люка Пуи (Франция, 6) 6:3 3:1 Rt
 
Станислас Вавринка (Швейцария, 2) — Виктор Троицки (Сербия) 7:6 6:4
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!