"Мухлисларимизни хурсанд қилиш пайти келди" - Фарҳод Соҳибжонов олимпия терма жамоасига чақирув ва "Пахтакор"га қарши тайёргарлик ҳақида

Chery Tigo 7 PRO

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу ой бошларида йиғин ўтказади ва Малига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида ҳам иштирок этади.

Бош мураббий Тимур Кападзе бунинг учун таркибни ҳам эълон қилди. Ундан “Андижон”нинг уч нафар футболчилари ҳам жой олдилар. Фарҳод Соҳибжонов, Шерзод Эсанов ва Ислом Маматказин учун имконият тақдим этилмоқда.

Соҳибжонов қишда ҳам олимпия терма жамоамиз йиғинида иштирок этган. У клубида ишончли ўйинлар кўрсатяпти ва бу мураббийларнинг эътиборидан четда қолмаяпти. Фарҳод бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига чақирилдингиз ва бу хабарни дастлаб кимдан эшитдингиз?

- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоасида чақирув олдим. Буни эшитиб жуда хурсанд бўлиб кетдим. Биринчи бўлиб бу хабарни “Андижон” жамоамиз матбуот котибимиздан эшитдим.

- “Олимпик”га қарши ўйиндан кейин Тимур Кападзе “Андижон” футболчилари ҳақида илиқ гапларни айтганди. Мураббийнинг ушбу фикрларини ўқидингизми ва қандай қабул қилдингиз?

- Албатта, ўқидим. Буни яхши қабул қилдим. Нима бўлишидан қатъий назар биз ишлашда давом этамиз.

- Олимпия терма жамоаси билан Олимпиадага бориш учун имкониятга эга бўлиб турибсизлар. Бундан фойдаланиш муҳим ва бу ҳолатни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа тўғри, имкониятимиз бор. Шундай экан, бу борада қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

- Олдинда “Пахтакор”га қарши ўйин кутяпти. Суперкубокдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- “Пахтакор” яхши ўйин намойиш этяпти, таркиби ёшарган бўлса ҳам. Худо хоҳласа, “Пахтакор”га биз ҳам пухта тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш пайти келди.

- Рақиб сафида сиз учун хавфли футболчи ким?

-  Рақиб таркибида ҳар доимгидек Черан кучли.

-“Пахтакор”га қарши учрашувда тайёргарлик жараёнида асосий эътибор нимага қаратиляпти?

- Нимага қаратилиётганини айтмайман. Ўйинда кўриб оласизлар. Мухлислардан илтимос қилиб сўраб қолардим, охиригача биз билан бўлишларини. Худо хоҳласа, ғалабаларимиз ҳали олдинда. Қўллаб-қувватлаб турган ҳамма мухлисларимизга раҳмат.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
01/06/2024 12:38
Сизлардан. Галаба кутиб к,оламиз