Мухсин Убайдуллаев: "Ҳамма мураббийнинг ўз услуби бор. Иккинчи давра бошланса, ўзингиз гувоҳ бўласиз"
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" машғулотларни давом эттирмоқда. Фарғоналиклар матбуот хизмати жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Мухсин Убайдуллаев билан суҳбат уюштирди.
Биринчи давра ҳақида фиркларингизни ўртоқлашсангиз?
- Тайёргарлик роса қизғин паллага кирди. Иккинчи даврага янги мураббий қўл остида янги машғулотлар билан тайёргарлик олиб боряпмиз. Биринчи даврадаги хатоларни иккинчи даврада такрорламасдан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ярим мавсумни Яйпандаги “Ўзбекистон “ стадионида ўтказдик. Энди Худо хоҳласа иккинчи даврани ўз уйимизда, “Истиқлол“ стадионида ўтказамиз ва мухлисларимизни қўллаб-қувватлаши бизни қуйи ўринлардан чиқиб кетишимизга ёрдам беради, деб ўйлайман.
Жамоага янги мураббий келгандан сўнг ўйинда қандайдир тактик жиҳатдан ўзгаришлар сездингизми?
- Албатта, ҳамма мураббийнинг ўз тактик услуби бор. Худо хоҳласа, иккинчи давра бошланса, ўйинларда ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Виталий Левченко кўпроқ ҳимояга урғу бермоқда. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш услуби сизга янада масъулият юклаши мумкинми?
Биз ҳозирча ҳимоявий ўйин кўрсатмадик. Умуман танаффусдан сўнг биринчи ўйинимизни ўтказдик ва яхши томонга ўзгартиришлар бор.
Мухлисларга тилакларингиз...
Бизни қўллаб-қувватлашда ва бизга ишонишда давом этишларини истардим. Ҳаммага омад, мухлислар соғ-саломат бўлишсин!
Фикрлар