Мхитарян Европа лигаси финалида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда

CHERY AUTO

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Бокуда бўлиб ўтадиган Европа лигаси финалида "Челси"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин. 

Tecno

The Times нашрининг хабар беришича, "тўпчилар" арманистонлик футболчини хавфсизлик сабабларига кўра Англияда қолдиришни режалаштиришмоқда. Бу борада якуний қарорни клуб раҳабарияти кейинги ҳафта қабул қилади.

Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғ ҳудуди борасида низолар сабабли ўзаро можароли ҳолатда. Илгарироқ, Генрих Европа лигаси доирасида "Карабах"га қарши учрашувни, 2015 йилда "Боруссия" - "Габала" беллашувини ўтказиб юборганди.

Озарбайжон ТИВ футболчининг мамлакатга ташрифи борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию