
МЮ, "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" ПСЖ ҳужумчисига қизиқмоқда
"Манчестер Юнайтед," "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" ПСЖнинг 26 ёшли ҳужумчиси Рандал Коло Муани қизиқиш билдиришмоқда. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.
Манбага кўра, франциялик футболчи ПСЖ билан машғулотларни давом эттириш мақсадида Парижга қайтган, аммо унинг клубда қолиши эҳтимоли жуда кам.
Ўтган йилнинг январида Коло Муани ижара асосида "Ювентус"га ўтган эди. Бу вақт ичида ҳужумчи барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар