МЮ 16 ёшли футболчининг трансфер ишларини якунлади

"Манчестер Юнайтед" "Сандерленд" билан 16 ёшли форвард Жо Хьюжиллнинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Daily Mail нашрига кўра, ёш иқтидор эгаси учун "қизил иблислар" 250 минг фунт тўлайдиган бўлди. Олдинроқ, трансфер МЮга 200 минг фунт тушиши хабар қилинган эди.

Карантиндан сўнг, футболчи Манчестерда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин унинг трансфери расман эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!