МЮ 170 млн еврога баҳоланаётган Кулибалининг муқобилини топди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти "Бенфика" ҳимоячиси Рубен Диашнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 22 ёшли португалиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Гап шундаки, манкуанликлар Диашни "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг муқобили сифатида қарашмоқда. Боиси, неаполликлар Кулибалини 170 млн еврога баҳолашмоқда. “Бенфика” эса Диашни 68 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Рубен Диаш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг лиссабонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!