МЮ 20 ёшли бразилиялик ҳимоячи учун 40 млн фунт сарфлаши мумкин

“Порту” ҳимоячиси Эдер Милитао фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли бразилиялик футболчига “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқишлар бор. Манкуанликлар “Наполи”дан Калиду Кулибалини сотиб олгандан кўра айнан Милитаони афзал кўришмоқда. Боиси, Кулибалининг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Милитао жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!