"Манчестер Юнайтед" Эдинсон Кавани ўрнига янги ҳужумчи излаяпти. Уругвайлик форвард январда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Star" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" 4 нафар ҳужумчининг номзодини кўриб чиқяпти. Эрлинг Холанд («Боруссия») ва Жоау Фелиш асосий даъвогар бўлиб турибди. Шунингдек, клуб Тимо Вернер («Челси») ҳамда Александр Исакни («Реал Сосьедад») ҳам кузатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани хизматига "Барселона" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!