МЮ афсоналари ҳайрия учрашувида
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби афсоналари ўша машҳур треблнинг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган ҳайрия учрашувида  “Бавария”нинг яқин ўтмишдаги юлдузларига қарши майдонга тушишди.

Қизиқарли кечган ўйин “қизил иблислар”нинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги голларга Уле Гуннар Сульшер, Дуайт Йорк, Ники Батт, Луи Саа ва Дэвид Бекхэмлар муаллифлик қилишди. Шу куни МЮга афсонавий Алекс Фергюсон мураббийлик қилди.