МЮ афсонаси "Арсенал" ҳақида: Ҳозир уларда ажойиб жамоа бор. Лекин...
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Лондоннинг "Арсенал" клуби истиқболлари ҳақида гапирди.
“Ҳозир “Арсенал”да ажойиб жамоа бор. Агар улар Премьер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозона олмасалар, футбол тарихига киришни унутишлари мумкин. Бу шафқатсизлик, аммо бу спорт. Бироз бўлса ҳам хато қилганларни тарих кечирмайди. "Арсенал" сўнгги қадамни қўйиши керак”, - деди Daily Mail эксперти сифатида фаолият юритаётган собиқ футболчи.
Англия Премьер-лигасининг ортда қолган тўрт туридан сўнг “Арсенал” ўн очко жамғариб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринда “Манчестер Сити” жойлашган.
Фикрлар