МЮ афсонаси "Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг: Уят

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Гари Невилл АПЛнинг 28-турида “Манчестер Сити”дан учралган мағлубиятдан (1:4) сўнг “қизил иблислар”ни танқид қилди.

“Манчестер Юнайтед” футболчиларининг 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга муносабати жуда ҳам уятли. Ўшанда "Манчестер Сити" 92 фоиз тўпга эгалик қилаётган эди. Айтишим мумкинки, "Манчестер Юнайтед" таслим бўлди. Улар шунчаки майдон бўйлаб юришди. Бу эса шунчаки қабул қилинадиган нарса эмас. "Манчестер Сити" ажойиб ўйнади, аммо "Манчестер Юнайтед" мухлислари учун бу осон эмас. Жамоа сўнгги 20 дақиқада  “сочиқни ташлади”. Гап таблодаги ҳисобда ҳам эмас", - деди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, МЮ дербидаги мағлубиятдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 5-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!