МЮ англиялик ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин. У Кейн эмас
Олли Уоткинс ёзда “Астон Вилла”ни тарк этиши мумкин.
"The Athletic" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган ҳужумчини кузатиб бормоқда.
Англиялик манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хагнинг талабларини бажара оладиган кам сонли ҳужумчилардан бири сифатида таърифланади.
Уоткинс 15 та гол билан 2022/23 йилги Премер-лигада жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.
Фикрлар