МЮ "Барселона" футболчисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Мundo Departivo" нашри берган маълумотга кўра, "қизил иблислар" 22 ёшли футболчининг агентлари билан аллақачон музокараларни бошлаб юборган. МЮ футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, хавбекни "Атлетико Мадрид" ҳам cотиб олишга уринмоқда.
Касадонинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Марк жорий мавсум Флик қўл остида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширишга еришган.



Фикрлар