МЮ "Боруссияга" учта сабаб келтирди

“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Жейдон Санчо трансфери бўйича “Боруссия”га сўнгги таклифини тайёрламоқда.

Дортмундликлар 20 ёшли ярим ҳимоячи учун 100 миллион фунтдан ҳам кўпроқ маблағ сўрамоқда. Лекин манчестерликлар бу суммани 80 миллионга туширмоқчи. Бунинг учун “Манчетер Юнайтед” вакиллари учта сабабни рўкач қилмоқда. Хусусан, инглизлар Санчонинг шартномаси яна икки йил давом этишини, ўйинчининг ўзи терма жамоадаги дўсти Маркус Рэшфорд билан бирга ўйнаш учун Манчестерга кўчиб ўтишни истаётганини ва пандемия таъсирини сабаб қилиб, трансфер нархини арзонлаштирмоқчи.

Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” бу таклифини мавсум якунланиб, жамоа Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан кейин юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!