МЮ бошқарувига германиялик мутаҳассис келиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ПСЖнинг германиялик бош мураббийи Томас Тухелни кейинги мавсумда жамоа бошқарувига олиб келмоқчи.

Le10sport нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" мутасаддилари Техелни Уле-Гуннар Сульшер учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЮ жорий мавсумда АПЛ турнир жадвалида 25-турдан сўнг 35 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!