МЮ бразилиялик футболчиси билан шартномани узайтирди

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Андреас Перейра билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилга қадар имзоланди.

Маълумот учун, 23 ёшли Перейра 2014 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” аъзоси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида турли жамоаларда ижарада ўйнади ва МЮ сафида бор йўғи 35та ўйинда иштирок этди. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!