МЮ бу футболчи учун катта харажатга рози
“Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Сульшер орзу қилаётган плеймейкер Жек Грилиш билан музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.
“Астон Вилла” етакчиси яқинда клуб билан шартномасини 2025 йилгача узайтирганига қарамай, “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишни истамоқда. Шу боис, Грилиш клуб хўжайинлари билан ўзини қишки трансферлар мавсумида қўйиб юбориш бўйича келишиб олмоқчи.
Грилишнинг трансферини расмийлаштириш учун манчестерликлар 72 миллион фунтдан кўпроқ маблағдан воз кечишига тўғри келади.
Фикрлар