МЮ дарвозабони АПЛнинг бошқа бир клубига йўл олади

"Манчестер Юнайтед" Дин Хендерссонни "Кристал Пэлас"га сотади. 

"The Athletic" хабарига кўра, томонлар дарвозабонни 15 миллион фунт стерлингга трансфер қилишга келишиб олган. Яна 5 миллион евро бонус кўринишида тақдим этилади. Шунингдек, манкуниаликлар кипернинг кейинги трансферидан тушган маблағнинг бир қисмига эгалик қилади. 

26 ёшли футболчи шанба куни Лондонда тиббий кўрикдан ўтиши керак. 

Маълумот учун, Дин ўтган мавсумни "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўтказганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!