МЮ дарвозабони "Лутон Таун"га ўтиши мумкин эди

Эрик Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" иккинчи рақамли дарвозабони Том Хитоннинг "Лутон Таун"га ўтишига қарши чиқди, дея хабар бермоқда "The Telegraph" нашри.

Манбанинг такъидлашича, "қизил иблислар" Давид де Хеа билан шартномани узайтирмоқчи. Бу янги посбон сотиб олинмаслигини англатади, яъни Хитон жамоага керак бўлади.

Маълумот учун, 37 ёшли инглиз "Манчестер Юнайтед" академиясидан чиққан бўлиб, 2021 йилда яна ўз жамоасига қайтиб келган. Унинг  амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!