МЮ дарвозабонига клубнинг азалий рақиблари даъвогарлик қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Серхио Ромеро фаолиятини инглиз клубида давом эттириши мумкин.

Аргентиналик дарвозабон кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборди.

ESPN нашри Ромеро хизматларига "Эвертон" ва "Лидс" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бермоқда.

Жорий мавсумда голкипер Европа Лигаси доирасида еттита ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!