МЮ дарвозабонлари ёзда клубни тарк этишлари мумкин

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти клуб дарвозабонлари Серхио Ромеро ва Ли Грант ёзда жамоани тарк этишади деб ҳисобламоқда.

Mirror нашрига кўра, "қизил иблислар" уларнинг ўрнига ўринбосар қидириш ишларини бошлаб юборишган.

Таъкидланишича, Ромеро хизматларига "Вильярреал" ва "Реал Сосьедад" қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик кипернинг клуб билан шартномаси 2021-йил ёзида якунига етади.

Ли Грант эса мавсум сўнггида эркин агентга айланади. У МЮда ўтказган даври мобайнида фақат битта ўйинда асосий таркибда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!