МЮ де Лигт учун Погбани "қурбон қилишга" тайёр

Express нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзда "Ювентус" марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигтни қўлга киритишга уриниб кўради.

Нидерландиялик ёш иқтидорнинг трансфери учун "қизил иблислар" жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбани Турин клубига қайтариб беришга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда А Серия клубига келиб қўшилган де Лигт жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида "кекса синьора" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб улгурган.

Ўз навбатида Погба ўтган йил ноябрь ойида олган жароҳатидан сўнг майдонга қайтганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!