МЮ Де Хеа ўрнига
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Яспер Силлессен фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” вакиллари 30 ёшли голландиялик посбоннинг трансфери масаласида музокаралар ўтказиш учун аллақачон Барселонага етиб келишган.

Гап шундаки, манкуанликлар Силлессенни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Давид Де Хеага муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ўз навбатида у ҳам “Барса”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Таъкидлаш лозимки, Силлессеннинг трансфери МЮга 18 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Яспер Силлессен жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 13та ўйинда майдонга тушди холос.

Минбар

Барча блоглар