МЮ Де Хеа ўрнига Франция клубидан дарвозабон сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби "Лилль" дарвозабони Майк Меньянга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 23 ёшли франциялик посбонни жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Меньян МЮ сафидан кетиши айтилаётган Давида де Хеанинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Меньян ўтган мавсум “Лилль” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан бор йўғи 17та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!