МЮ Дембеленинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 22 ёшли франциялик футболчининг трансфери масаласида музокараларни бошлаб юборишган. Манкуанликлар Дембеле учун француз клубига 40 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Лион” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!