МЮ директори: Кэррик "Манчестер Юнайтед"ни юқори даражага олиб чиқишга қодир"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ижрочи директори Омар Беррада жамоа бош мураббийи Майкл Кэррик ҳақида фикр билдирди.

Англиялик мураббий январь ойида Рубен Аморим ўрнига тайинланган эди. Мавсум охирида эса у муваффақиятли иши учун мукофотланиб, шартномаси 2028 йилгача узайтирилди.

"Мен Майклни аввал шахсан билмасдим, шунинг учун интервью вақтида илк бор учрашдик. У ҳақида кўп яхши гапларни эшитган эдим — уларнинг барчаси ҳақиқат экан.

У "Манчестер Юнайтед"ни яхши кўради, клуб қадриятларини тушунади ва инсонларни бошқара олади. Футболчиларнинг у ҳақидаги фикрлари ҳам ҳаммасини кўрсатиб турибди.

Кэррик кейинги икки йил ва ундан ҳам узоқроқ вақт давомида жамоа билан ишлаш ҳуқуқини тўлиқ оқлади. У ва унинг штаби МЮни юқори даражада ушлаб туриш учун барча имкониятга эга", — деди Беррада.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" ўтган мавсумни Премьер-лигада учинчи ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!