МЮ эътиборини Умтитига қаратмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 25 ёшли франциялик футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр. Гап шундаки, манкуанликлар уни 101 млн еврога баҳоланаётган “Лестер” ҳимоячиси Харри Магуайрга муқобил сифатида қарашмоқда. Бундан ташқари, МЮ асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Эрик Байини ҳам 4-5 ойга йўқотди.

Эслатиб ўтамиз, Умтити ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳатидан даволанишга сарфлади ва бор йўғи 15та учрашувда майдонга тушди. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!