МЮ Эррера билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячи Андер Эррера билан шартномада кўрсатилган келишувни бир йилга узайтириш бандидан фойдаланиб, уни яна бир мавсум ўз сафида олиб қолмоқчи.

Айтиш лозимки, 28 ёшли испаниялик футболчининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра МЮ вакиллари Эррера билан бу борада музокаралар олиб боришган, бироқ, томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмаяпти. Шу боис манкуанликлар футболчининг шартномасидан фойдаланиб уни яна бир мавсумга узайтиришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эрреранинг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.