МЮ еттинчи рақамга муносиб номзодни "Барселона"дан топди

"Барселона" форварди Антуан Гризманн фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Англия матбуотида "Манчестер Юнайтед" 29 ёшли французни қўлга киритиши ниятидалиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.

Манбага кўра, манкунианликлар Гризманнга еттинчи рақам эгаси бўлишини ваъда қилишмоқда. Ушбу рақам остида МЮ афсоналари Жорж Бест, Дэвид Бехэм ва Эрик Кантона тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ испан нашрларида "Барселона" жаҳон чемпионини ёзда 100 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!