МЮ фаолиятида бирорта ҳам гол урмаган футболчини 55 млн еврога сотиб олди (Фото)
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Аaрон Ван-Биссакани "Кристал Пэлас" жамоасидан сотиб олди. 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси "Кристал Пэлас" клубида ўтган мавсумда 46 та учрашувни ўтказиб, 4 та голга ассистентлик қилди.
Манчестер клуби футболчининг трансфери учун 55 млн евро тўлади. Охирги пайтлар "Манчестер Юнайтед" топ даражадаги ўнг қанот ҳимоячисига эга бўла олмаяпти. Бунгача сотиб олинган Маттео Дармиан (18 млн евро) ва Диого Далот (22 млн евро) ўзларини кўрсата олишмади.
Фикрлар