МЮ Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр!
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандал Коло Муани фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sportbuzzer нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида 24 ёшли франциялик футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Манкунианликлар форварднинг трансфери учун 120 миллион евро ажратиши мумкин. Айни вақтда ушбу футболчига "Бавария" ҳам қизиқмоқда.
Муани жорий мавсум “Айнтрахт” сафида барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар