МЮ футболчилари Сульшер тақдири масаласида клуб президенти билан учрашишди

"Манчестер Юнайтед" футболчилари жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшерни қўллаб-қувватлашмоқда.

АПЛ 15 тур "Тоттенхэм"га қарши ўйини олдидан клуб вице-президенти Эд Вудворд "Манчестер Юнайтед" футболчилари билан учрашган. Жамоа эса норвегиялик мураббийни ишдан бўшатмасликларини сўраган.

Айни дамда МЮ Англия чемпионатида 21 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.