МЮ футболчилари Сульшернинг жамоада қолишига ишонишмоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби футболчилари жамоанинг амалдаги бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер янги мавсум якунлангач ҳам ўз лавозимида қолишига шубҳа қилишмаяпти. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, норвегиялик мутахассис аввал бошида МЮни мавсум якунига қадар бошқариши айтилган эди. Бироқ, жамоанинг аксарият футболчилари уни қўллаб-қувватлашмоқда. Улар Сульшернинг “Олд Траффорд”да доимий мураббий бўлиб қолишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер “Манчестер Юнайтед” бошқарувига 2018 йилнинг декабрида келган эди. Ўтган давр мобайнида “қизил иблислар” АПЛда жами 12та ўйин ўтказишди ва шуларнинг 10тасида ғалаба қозонишиб, 2тасида дуранг қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!