МЮ футболчилари Сульшернинг машғулотларидан норози бўлишмоқда

"Манчестер Юнайтед"нинг айрим футболчилари жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшернинг ўтказаётган машғулотларидан норози бўлишмоқда.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис машғулотлар давомида жисмоний машқларга тўп билан ишлашдан кўра кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу эса баъзи футболчиларга ёқмайпти.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер МЮни 2018 йилнинг декабридан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа АПЛни 6-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!