МЮ футболчиси гипнотерапия курсини ўтади
"Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Андреас Перейра гипнолог бўйича мутаҳассисга мурожаат қилишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда The Sun нашри.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчи Еврокубокнинг меҳмонда бўлиб ўтадиган ўйинлари олдидан уҳлашга қийналган. Шу муносабат билан футболчи гипотерапия бўйича машғулотга қатнаган ва тўртта курс давомида ушбу муаммосини ҳал қилишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Манчестер Юнайтед" клуб ижрочи директори Эд Вудворднинг уйига қилинган ҳужум ҳақидаги мақоласи учун юқорида номи келтирилган нашр устидан судга мурожаат қилгани хабар қилинган эди.
Фикрлар