МЮ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин

BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Эрик тен Хагнинг режаларига кирмаган ва у жамоада қоладиган бўлса, катта эҳтимол билан келаси мавсумни захира ўриндиғида ўтказиб юборади. Вазиятни "Реал Сосьедад" кузатиб бормоқда ва уни сотиб олишга қарор қилган. 

Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Қайд этиш лозим, Ван де Бекнинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси 13 миллион еврони ташкил этади. 


Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию