МЮ футболчиси мавсумни якунлаб қўйиш учун хар куни майдонга тушишга тайёр
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра жорий мавсумни якунлаб қўйиш учун барча шартларга рози бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтди.
"Жорий мавсум иложи борича тезроқ якунланишини хоҳлайман. Қалтис вазиятдамиз, инсонларнинг саломатлиги барча барчасидан устун, аммо чемпионатни якунлаб қўйиш учун керак бўлса ҳар куни майдонга тушишга ҳам тайёрман. Барча қийинчиликларни босиб ўта оламиз. Ҳозир барча дам олмоқда, жароҳатланган эса сафимизга қайтишмоқда", - дейди Перейра.
Коронавирус пандемияси кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Европа миллий биринчиликлари ва еврокубоклар номаълум муддатга тўхтатилди.
Фикрлар