МЮ футболчиси Туркияга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

"Галатасарой" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Мануэль Угартени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

"Fotomac" нашри берган маълумотга кўра, Туркия гранди футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Мануэлнинг хизматларига "Наполи" ва "Лион" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Уругвайлик футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли хавбек жорий мавсум Аморим қўл остида 12 та учрашувда майдонга тушишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!