МЮ футболчиси U20 жаҳон чемпионатида ўйнашга қарор қилди. Илк ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади!

"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо Аргентина терма жамоаси сафида 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашга қарор қилди.

Шу тариқа Гарначо Премьер-лиганинг камида 4 та ўйинини ва Англия кубоги финалини ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ўз мезбонлигида ўтаётган жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Маълумот учун, Гарначо жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!