МЮ футболчисининг иши енгиллашди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайрнинг Грецияда полиция ходимлари билан содир қилган муштлашуви тафсилотлари маълум бўлди.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра, футболчининг ишида ўзгаришлар бўлган. Энди у полициячига калтаклаш ва пора беришга уриниш ўрнига майда қонунбузарликларда айбланмоқда.
Катта эҳтимол билан, ўйинчи жаримага тортилади, энг ёмон ҳолатда эса шартли муддатга ҳукм қилинади.
Фикрлар